11:39 / 20.06.2019
3 956

Порошенко: «Украина Қримдан воз кечиши мумкин»

Порошенко: «Украина Қримдан воз кечиши мумкин»
Фото: Sputnik
Украина собиқ президенти Пётр Порошенко Главcom порталига берган интервьюсида Киевнинг янги раҳбарияти Қримга даъво қилишдан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Сиёсатчининг фикрига кўра, Украина раҳбарияти Донбассдаги можарони ҳал қилиш эвазига Қрим яриморолини Россияга тегишли деб тан олиши мумкин.

«Лекин ўша заҳоти ҳукумат бўлишдан тўхтайди. Бу одамлар учун жуда хавфли бўлади, биринчи навбатда, чунки янги сиёсатчиларнинг тақдири мени жуда кам қизиқтиради», — дейди Порошенко.

Шунингдек, у Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийга омма олдида маслаҳат бермаган бўлишини таъкидлади. Бироқ Зеленский Россия давлати туғдираётган «ҳаддан ташқари хавф ва таҳдидларни» ҳисобга олиши керак, дея хулоса қилган.

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра, Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% Севастопол аҳолиси овоз берган.

Москва яриморол аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ қарор қабул қилганини бир неча бор таъкидлади. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қрим масаласи узул-кесил ҳал қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко: «Украина Қримдан воз кечиши мумкин»