
Норвегиянинг Соммарей ороли аҳолиси ноябрдан январгача давом этадиган ва қуёш деярли кўринмайдиган қутб тунидан кейин вақт боришини эътиборга олмай, ёз ойларидан максимал фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади.
Таъкидланишича, бундай даврда маҳаллий аҳоли тунги соат 2 да ўз ишлари билан шуғулланаётгани, болалар эса кўчаларда ўйнаб юришганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Оролда яшовчи 300 дан кўпроқ киши 18 майдан 26 июлгача давом этадиган қутб куни даврида ёруғ ёз кунларидан тўлиқ ҳажмда баҳраманд бўлиш мақсадида “вақтдан холи ҳудуд” яратиш ҳақидаги петицияни имзолашди. Бу мактаб ва иш жойларида қайишқоқ иш жадвалини жорий қилишни назарда тутади.
“Мақсадимиз суткада 24 соат фаолликни таъминлашдан иборат. Агар сиз соат 4 да майсани ўришни истасангиз, сиз буни бемалол қила олишингиз мумкин”, деб айтган ғоя муаллифи Кьелл Уве Хвединг.
Орол аҳолиси ўз илтимосномасини норвегиялик депутатларга топширган. Агар уларнинг илтимоси депутатлар томонидан қаноатлантирилса, унда орол дунёдаги “вақтдан холи илк ҳудуд” бўлади.
Ҳозирда оролга олиб борувчи кўприкда соатлар осиб ташланган. Оролга келувчилар шу йўл билан бу ерда вақт ҳақида унутишларини намойиш қиладилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар