20:55 / 20.06.2019
2 621

Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин «ёрқин келажак» тўғрисида келишиб олишди

Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин «ёрқин келажак» тўғрисида келишиб олишди
ХХР раиси Си Цзиньпин ва КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин Пхеньянда бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг "ёрқин келажаги" учун ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар бермоқда.

Си Цзиньпин 20 июнь куни ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида махсус рейс билан Пхеньянга келди.
Бу Си Цзиньпиннинг давлат раҳбари сифатида Шимолий Кореяга биринчи ташрифи бўлди.

Аввалроқ КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин "ХХР билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада юқори даражага олиб чиқиш" ниятида эканлигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин «ёрқин келажак» тўғрисида келишиб олишди