09:33 / 21.06.2019
2 743

Қирғизистон бош прокуратураси “Атамбаев иши” бўйича хулосани кўриб чиқади

Қирғизистон бош прокуратураси “Атамбаев иши” бўйича хулосани кўриб чиқади
Қирғизистон парламенти “Собиқ президент Алмазбек Атамбаев бўйича унинг даҳлсизлигини маҳрум этиш бўйича айбловларни илгари суриш тўғрисида” қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда Sof.uz хабар қилди.

Қарор лойиҳасида “Атамбаев иши" бўйича депутатлар комиссиясининг хулосасини қабул қилиш ва уни Бош прокуратурага бориш таклиф этилганди. Буни 100 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 5 нафар депутат қарши овоз берган.

13 июнь куни Қирғизистон парламентида махсус комиссия тузилди. Махсус комиссия собиқ президентни даҳлсизликдан маҳрум этиш бўйиа хулоса тайёрлаш керак бўлган. Икки ҳафтада махсус комиссия хулоса тайёрлади.

Хулосага кўра Атамбаевга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

Хулосани партамент депутатлари кўриб чиқишди. Энди у мамлакат бош прокуратурасига юборилади. Прокуратура етти кун ичида жинойи иш қўзғатиш учун асослар борлигини ўрганиб чиқади.

Агар назорат қилувчи орган жиноий асослар борлиги ҳақида хулосага келса, парламент собиқ президентни даҳлсизликдан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон бош прокуратураси “Атамбаев иши” бўйича хулосани кўриб чиқади