ОПEК нефти нархи баррел учун 30 доллардан пастлади

Дунё нефт бозорларида нефт нархининг пасайиши давом этмоқда.
ОПEК матбуот хизматининг маълум қилишича, ташкилот нефти баррелининг баҳоси 29,71 долларгача тушган. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” таяниб, “Дарё.уз” хабар бермоқда.
Ташкилотда таъкидланишича, декабрда нефт баррелининг ўртача нархи 33,64 доллар, 2015-йил давомида эса ўртача 49,49 долларни ташкил этган. 2014-йилда бу кўрсаткич 96,48 доллардан иборат бўлганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг