
Метеорологлар Европанинг қатор давлатларида аномал жазирама кузатилиши ҳақида огоҳлантиришмоқда, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Бу каби холат деярли ҳар йили кузатилади. Бироқ бу йилги ёз мавсумида иссиқ ҳаво оқими Европа Иттифоқини қатор давлатларини июнь ойидаёқ қамраб олиши айтилмоқда. Бельгия, Австрия, Испания, Венгрияда ҳарорат Цельсий бўйича 40 даражага қадар кўтарилади. Францияда эса рекорд натижа қайд этилиши кутилмоқда. Пайшанба куни мамлакат марказий қисмида ҳарорат 45 даражага етиши айтилмоқда.
Францияда 2003 йилнинг августида Иккинчи Жаҳон уруши давридан буён энг иссиқ ҳарорат қайд этилган эди. Бироқ бу йилги жазирама унданда юқори бўлиши мумкин. Париж маъмурияти ҳозирда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида парклар ва боғларнинг кечқурун ишлаши ва қўшимча фавворалар ўрнатилиши бўйича кўрсатма берган. Ҳозирда шифокорлар аҳолига имкон қадар ташқарига чиқмасликни, кўпроқ сув ичишни ва душ қабул қилишни тавсия қилишмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар