06:00 / 27.06.2019
2 881

Трамп ва Путин учрашувида қайси мавзулар муҳокама қилиниши маълум бўлди

Трамп ва Путин учрашувида қайси мавзулар муҳокама қилиниши маълум бўлди
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви 28 июнь куни Японияда бўлиб ўтади. Учрашувга бир соат вақт ажратилган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Ушаковнинг сўзларига кўра, учрашувда стратегик барқарорлик масалалари, Сурия, Афғонистон, Венесуэла, Украинадаги минтақавий низолар мавзулари муҳокама қилинади. Давлат раҳбарлари шунингдек, Эрон муаммосини ҳам муҳокама қилишади.

Кремль вакили кўп нарса президентларнинг суҳбатни қандай қуришларига боғлиқ эканлигини қўшиб қўйди.

G20 саммити Япониянинг Осака шаҳрида 28 июнь куни бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Путин учрашувида қайси мавзулар муҳокама қилиниши маълум бўлди