
Глобал иқлим ўзгариши жараёнлари ортидан 40 даражали ҳаво ҳарорати Европа учун одатий ҳолга айланмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.
Европада энг юқори ҳаво ҳарорати 1977 йили 48 даражали кўрсаткич билан Грецияда қайд этилган. Ўтган йилги ёз мавсумда Европа Иттифоқига аъзо 17 давлат 40 даражан ортиқ жазирамадан азият чеккан эди. 2018 йилнинг апрелидан 2019 йилнинг мартига қадар бўлган давр 12 ойли метеокузатувлар тарихида Европадаги энг илқ мавсум сифатида қайд этилди.
Бу йилги мавсумда ҳам минтақада максимал ҳарорат кузатилиши айтилмоқда. Сайёрамиздаги энг юқори ҳаво ҳарорати 1913 Калифорниянинг “Ўлим водийсида” қайд этилган. Ўшанда термометр кўрсаткичлари салкам 57 даражани кўрсатган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар