13:58 / 29.06.2019
2 506

АҚШ Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмасликка рози бўлди

АҚШ Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмасликка рози бўлди
Америка ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви якунларига кўра Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмасликка тайёрлигини билдирди.

Икки давлат раҳбарининг 80 дақиқа давом этган учрашуви Осакадаги G20 саммити доирасида бўлиб ўтди.

Аввалроқ Хитой ва АҚШ бир неча ой давомида савдо баҳсларини тартибга солиш бўйича музокаралар олиб борганди. Бу музокараларнинг охирги 10-раунди 9-10 май кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган, бироқ шундан кейин улар боши берк кўчага кириб қолди. АҚШ 200 миллиард долларлик Хитой маҳсулотларига бож тўловини 10%дан 25%гача оширди.

ХХР божхона бошқармасининг маълумотига кўра, Хитой ва АҚШ ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 2019 йилнинг беш ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,58 фоизга қисқарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмасликка рози бўлди