date
views 6 623

Японияда темир йўл бир нафар ўқувчи учун ишламоқда

Японияда темир йўл бир нафар ўқувчи учун ишламоқда

Хитой ОАВларига асосланиб uz24.uz нашри хабар беришича, мамлакатнинг Хоккайдо оролидаги Ками-Сиратаки темир йўл станцияси бир нафар йўловчи учун ишламоқда.

Уч йил аввал ушбу темир йўл ҳаракати тўхтатилган эди. Бироқ Ками-Сиратаки станциясида мактабга ўқишга қатнайдиган ўқувчи яшаши маълум бўлгач, темирйўлчилар фаолиятини қисман йўлга қўйишга қарор қилишди.

Поездлар ушбу станцияда ўқувчи қизнинг дарс жадвалига қараб, кунда икки марта турли вақтда тўхтайди.

2016 йилнинг март ойида қизнинг ўқиши якунланади. Шундан сўнг темир йўл ҳаракати ҳам бутунлай тўхтатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда темир йўл бир нафар ўқувчи учун ишламоқда