date
views 3 566

Ленинградда ёш йигит ўзбекистонлик фуқарони унга танбеҳ бергани учун пичоқлади (видео)

Ленинградда ёш йигит ўзбекистонлик фуқарони унга танбеҳ бергани учун пичоқлади (видео)
Россиянинг Ленинград вилоятида 28 июнь куни бир йигит ўзбекистонлик муҳожирга бир неча бор пичоқ урди. Бунинг сабаби эса у ўз мопедида кетаётиб, муҳожирга пиёдалар ўтиш жойида йўл бермагани учун танбеҳ эшитгани бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.

Хабарда айтилишича, ёш йигит мигрантнинг орқасидан дўконга кирган ва у ерда унга мушт туширган, аммо қарши зарба олгач, муҳожирга бир неча марта пичоқ билан урган. Шундан сўнг ғойиб бўлган.

Муҳожир оғир ҳолатда касалхонага келтирилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, у шифохонада жон берган. Маълум бўлишича, унинг юрагига зарба берилган. Марҳумнинг исми Хаматулло Розиқов экани аниқланди.

29 июнь куни Жиноят қидирув бўлими ходимлари Санкт-Петербургда 15 ёшли мактаб ўқувчисини қўлга олди. У 49 ёшли Ўзбекистон фуқаросига пичоқ билан ҳужум қилганликда гумон қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ленинградда ёш йигит ўзбекистонлик фуқарони унга танбеҳ бергани учун пичоқлади (видео)