20:30 / 04.07.2019
3 843

Июнь ойи сайёрамиздаги энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди (видео)

Июнь ойи сайёрамиздаги энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди (видео)
2019 йилнинг июнm ойи метео кузатувлар тарихи давомида сайёрамиздаги энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.

Бу ҳақда сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар асосида Ер экологияси ва иқлимини мониторинг қилиб борувчи “Коперник” дастури раҳбарияти маълум қилди. Июнь ойидаги ўртача ҳарорат 2016 йилги рекорд кўрсаткичдан 0,1 градусга ортиқ бўлди. Айниқса аномал жазирама Европада кузатилди. Бу ерда кўрсаткичлар нормадан икки даражага ортди. Ўтган ҳафтада Германия, Испания ва Италиянинг шимолий қисмларида ҳаво ҳарорати рекорд даражада исиб кетиши кузатилди.

Францияда эса мутлоқ рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ерда ҳаво ҳарорати соя жойда 45,9 даражага қадар кўтарилди. “Коперник” дастури мутахассислари ўтган ва ундан олдинги аср метеомаълумотларни ва сунъий йўлдошлардан олинган янги маълумотларни ўрганиб чиқишди. Натижада июнь ойида Европада ўртача ҳарорат 1850-1900 йиллардаги ўртача ҳароратга нисбатан уч даража юқори бўлган, деган хулосага келишди. Мутахассислар ёз мавсумида ҳароратнинг янада кўтарилиши ва қурғоқчилик кузатилиши мумкинлигини истисно этишмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Июнь ойи сайёрамиздаги энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди (видео)