date
views 3 316

Калифорнияда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

Калифорнияда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)
Фото: «РИА Новости»
Американинг Калифорния штати жанубида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Риджкрест шаҳридан 17 километр шимоли-шарқда бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Бу ҳафда давомида ҳудудда содир бўлган иккинчи зилзила. Риджкрест шаҳри яқиниди 4 июлда 6,4 балли ер силкиниши юз берганди. Шунингдек, афтершоклар қайд этилган.

Таъкидланишича, бу Калифорнияда 1994 йилдан бери содир бўлган энг кучли зилзила. Ўшанда 6,7 балли ер силкиниши 60 нафар одамнинг ҳалок бўлишига ва оммавий вайронгарчиликка олиб келган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)