07:51 / 08.07.2019
2 756

Трамп рейтинги унинг президентлиги вақтидаги максимум даражага етди

Трамп рейтинги унинг президентлиги вақтидаги максимум даражага етди
АҚШ президенти Дональд Трамп рейтинги кўрсаткичлари унинг президентлиги вақтидаги энг юқори даражага етди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, 44 фоиз америкаликлар Трампнинг ишини қўллаб-қувватлайди, бу эса унинг президентлиги бошидаги рейтингига нисбатан 2 фоиз кўпроқдир.

Шу билан бирга, Трамп умуман олганда шахсий ва профессионал жиҳатлари сабабли номашҳур бўлиб қолмоқда, бу эса 2020 йилги президент сайловларида унинг заиф вазиятдалигидан дарак беради.

Маълум қилинишича, 53 фоиз сўралганлар Трампнинг фаолиятидан қониқиш билдиришмаган.

Бундан ташқари, сўровномага кўра, 51 фоиз респондент АҚШ президентининг иқтисодиёт соҳасидаги фаолиятини маъқуллайди. Бошқа соҳалар борасида Трампнинг маъқулланиши пастроқ даражада.

Сўралганларнинг 39 фоизи Трампга умуман импичмент эълон қилиш кераклигини айтишган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп рейтинги унинг президентлиги вақтидаги максимум даражага етди