date
views 4 405

Францияда теннис тўпидек келадиган дўл ёғди (фото, видео)

Францияда теннис тўпидек келадиган дўл ёғди (фото, видео)
Франциянинг Овернь-Рона-Альп ҳудудида 6 июль куни момақалдироқ вақтида теннис тўпидек келадиган дўл ёғди. Табиат ҳодисасининг видеоси интернет-фойдаланувчилари томонидан интернетга жойлаштирилган.

Видео Луареда олинган бўлиб, унда хусусий уйнинг дўл урилиши оқибатида суви кўпириб кетаётган сув ҳавзаси тасвирланган. Бундан ташқари, Keraunos метеорологик хизмати 6 июль қайд қилинган чақмоқлар сони бўйича жорий йилдаги рекорд кун бўлганлигини маълум қилган. Шу куни 73,7 мингта чақмоқ қайд қилинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар борлиги маълум қилинмаган. Айни вақтда Францияда момақалдироқлар тўхтаб, тревога бекор қилинган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда теннис тўпидек келадиган дўл ёғди (фото, видео)