14:47 / 08.07.2019
4 855

Филиппинлик эркак ўзи тутган балиқни ютиб юбориб вафот этди

Филиппинлик эркак ўзи тутган балиқни ютиб юбориб вафот этди
Фото: Манилла Coconuts
Филиппинлик эркак балиқ ови вақтида тасодифан тирик балиқни ютиб юбориб, буғилиб ўлди, деб хабар беради Дарё нашри.

Рожер Мерселино исмли фуқаро Антикедаги уйи яқинида 11 ёшли ўғли билан балиқ овига чиққан. Эркак тасодифан тилапия балиғини ютиб юбориб, унга тиқилиб қолган. Ўғил отасидан узоқда бўлганлиги сабаб содир бўлган воқеани кўрмаган.

Рожер сувдан чиқиб уйига югуриб келган ва нафас ололмаётгани сабаб хотинидан ёрдам сўраган. Эр-хотин мустақил равишда балиқни чиқара олмаган, қутқарувчилар эса телефондаги носозлик сабаб вақтида ёрдамга етиб келмаган. Шифохонага етиб боргунларига қадар 49 ёшли эркак вафот этган.

Марселинонинг рафиқасини айтишича, Рожернинг ушлаган балиғини қочириб қўймаслик учун уни тишлаб оладиган одати бўлган. Тахминларга кўра, балиқ шу сабаб унинг томоғига тиқилиб қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинлик эркак ўзи тутган балиқни ютиб юбориб вафот этди