date

Амирликларга улкан айсберг етказиш режалаштирилмоқда

Амирликларга улкан айсберг етказиш режалаштирилмоқда
БААлик тадбиркор Абдуллоҳ Ал Шохий улкан режалар ҳақида маълум қилди – у ўз давлатига ҳақиқий айсбергни етказишга умид қилмоқда. Муз тоғ нафақат диққатга сазовор жой бўлади, балки ичимлик суви танқислиги муаммосини ҳал қилиши мумкин.

Таъкидланишича, айсбергни манзилга етказиш бир неча босқичда амалга оширилади. Дастлаб уни Австралия ёки ЖАР соҳилларига ташиш режалаштирилмоқда. Агар бу босқич муваффақиятли кечса, айсберг БААгача яна бир масофани босиб ўтади.

Ғоя муаллифи битта айсберг БАА аҳолисини сифатли чучук сув билан 5 йил таъминлашига ишонч билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Амирликларга улкан айсберг етказиш режалаштирилмоқда