14:36 / 10.07.2019
3 637

АҚШда машинани «олиб қочган» айиқ аварияга учради

АҚШда машинани «олиб қочган» айиқ аварияга учради
Фото: Facebook / Boulder County Sheriff's Office
Американинг Боулдер шаҳрида айиқ йўл ёқасида турган машинани «олиб қочди» ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда шаҳар полицияси ўзининг Facebook’даси саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «Daryo.uz».

Йиртқич ҳайвон автомобиль ичига кирганида эшик бехосдан ёпилиб қолган. Салон ичидан чиқишга уринган айиқ узатмалар қутисини нейтрал ҳолатга келтириб қўйган. Натижада қияликда турган автомобиль ҳаракатга келиб, дарахтга урилган. Содир бўлган тўқнашувдан сўнг айиқ машина ичидан чиқишга эришган.

ЙТҲ оқибатида машинага жиддий зарар етган. Айиқ эса воқеа жойидан яширинган.

Полиция матбуот хизмати маҳаллий аҳолини ўз транспорт воситаларининг эшигини очиқ қолдириб кетмасликка чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда машинани «олиб қочган» айиқ аварияга учради