Forbes 2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган юлдузлар номини маълум қилди

  • 11 июль 2019, 11:25
  • 891
  • Дунё
  • Forbes 2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган юлдузлар номини маълум қилди
    Фото: Euronews
    Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт Forbes журналининг версиясига кўра, 2019 йилда энг кўп ҳақ тўланган топ-100 рўйхатнинг биринчи поғонасидан ўрин олди, деб хабар беради Daryo.uz.

    Журнал маълумотларига кўра, 29 ёшли қўшиқчи 2019 йил давомида 185 миллион доллар ишлаб топган. Унинг 226,1 миллион доллар йиғган Reputation альбоми расман АҚШ тарихидаги энг кассабоп тур ҳисобланади.

    Энг кўп ҳақ тўланган юлдузлар рўйхатининг иккинчи поғонасини америкалик топ-модель ва Kylie Cosmetics косметика компаниясининг эгаси Кайли Женнер эгаллади. Журнал унинг йил давомида ишлаб топган маблағини 170 доллар дея баҳолади. Учинчи ўринни америкалик рэпер Канье Уэст 150 миллион доллар билан банд этди.

    Шунингдек кучли бешликдан Лионель Месси (127 миллион доллар) ҳамда британиялик қўшиқчи Эд Ширан (110 миллион доллар) жой олган.

    » » Forbes 2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган юлдузлар номини маълум қилди