Финляндия 140 нафар ўзбекистонликни депортация қилишга қарор қилди

  • 12 июль 2019, 23:30
  • 1 210
  • Дунё
  • Финляндия 140 нафар ўзбекистонликни депортация қилишга қарор қилди
    Финляндия миграция хизмати мамлакатдан Ўзбекистоннинг 140 фуқаросини чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Финляндиянинг Yle телекомпанияси хабар беришича, бунга ўзбекистонликлар Европада ишга жойлашишда қўллаган қурилиш техникумининг сохта дипломлари сабаб бўлди. Таъкидланишича, қурилиш техникуми собиқ иттифоқ давридаёқ ёпилиб кетган бўлган.

    Телекомпаниянинг таъкидлашича, ўзбекистонликларнинг депортация қилиниши Финляндия жанубидаги Уусимаа регионида янги уй-жойлар қурилишини қийинлаштириши мумкин. Расмий статистикага кўра, 2018 йилда Финляндияда Ўзбекистоннинг 800га яқин фуқароси бўлган, улардан аксарияти қурилиш соҳасида ишлаган.

    » » Финляндия 140 нафар ўзбекистонликни депортация қилишга қарор қилди