19:17 / 16.07.2019
3 076

Мусулмонлар велосипедларда Ҳажга йўл олишди

Мусулмонлар велосипедларда Ҳажга йўл олишди
Британиялик мусулмонлар гуруҳи Ҳаж амалини адо қилиш учун Лондон шаҳридан Саудия Арабистонига қараб велосипедларда йўлга чиқишди. Бу ҳақда «Ислам и семья»га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Сафар давомида 8 нафар эркак 6,5 минг километр масофани босиб, 17 мамлакат ҳудудидан ўтишларига тўғри келади. Улар ўз гуруҳини Tour de Haj деб номлашган. Велосипедчилар 7 июнь куни Лондондан сафарга чиқишган ва 60 кун ичида Мадинага етиб боришни режалаштирмоқдалар.

15 июль куни улар Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб келишди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уларни Дўлмабахчедаги қароргоҳида қабул қилди, сўнгра улар билан суратга тушди.

Британиялик мусулмонлар Истанбул, Бурса ва Кўнё шаҳридаги тарихий, диний қадамжоларни зиёрат қилишади. Сўнгра самолётда Мисрга йўл олишади, чунки Ироқ ва Сурия орқали ўтиш имконияти йўқ. Мисрга боргач, саёҳатни яна велосипедда давом эттириб, Саудия Арабистонига етиб олишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмонлар велосипедларда Ҳажга йўл олишди