Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди

  • 19 июль 2019, 10:43
  • 1 547
  • Дунё
  • Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди
    Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ва АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама бутун дунё одамлари орасида энг ҳурмат қилинувчи жамоат ва давлат арбоблари рейтингига бошчилик қилмоқда. Бундан YouGov социологик хизмати сўровномаси натижалари дарак бермоқда. Жорий йилда сўровномада 41 та давлатдан 42 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.

    Шу тариқа, аёллар ўртасида рейтингга Мишель Обама етакчилик қилмоқда, у аввалги рейтингда 1-ўринни эгаллаган америкалик актриса, БМТ олий комиссари бошқармасининг кўнгилли элчиси Анжелина Жоли ўрнини эгаллаган, Жоли эса 3-ўринга тушган. 2-ўринни америкалик телебошловчи Опра Уинфри эгаллаган. Аёллар ўртасида рейтингнинг юқори бешталигига Британия қироличаси Елизавета II ва британиялик актриса Эмма Уотсон ҳам кирган.

    Етакчи йигирматаликдан Хитой раисининг рафиқаси Пэн Лиюань (7-ўрин), АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон (8-ўрин), америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт (10-ўрин), Германия канцлери Ангела Меркель (12-ўрин), Британия бош вазири Тереза Мэй (18-ўрин) ва АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп (19-ўрин) жой эгаллаган.

    Эркаклар ўртасида 2-ўринни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, 3-ўринни актёр Жеки Чан эгаллаган. 4-ўринга Хитой раиси Си Цзиньпин, 5-ўринга яна бир хитойлик – Alibaba асосчиси Жек Ма қўйилган.

    Шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 6-ўринни, Россия президенти Владимир Путин 10-ўринни, АҚШ президенти Дональд Трамп 14-ўринни, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 19-ўринни эгаллаган. Футболчилар Криштиану Роналду (7-ўрин) ва Лионель Месси (9-ўрин) рейтингга киритилган ягона спортчилар бўлган.

    » » Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди