Дональд Трамп Нью-Жерсида тўй қилаётган жуфтликни табриклагани келди (видео)

  • 23 июль 2019, 11:10
  • 789
  • Дунё
  • Дональд Трамп Нью-Жерсида тўй қилаётган жуфтликни табриклагани келди (видео)
    АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Жерсида жойлашган Trump National Golf Club Bedminster’да ўтказилаётган тўй маросимига ташриф буюрди, деб хабар қилади Daryo.uz.

    Fox News нашрининг ёзишича, АҚШ президентининг ихлосманди бўлган келин-куёв 2017 йилда гольф-клубда никоҳдан ўтган ва Трамп ўшанда ҳам уларнинг маросимига келган.

    Биринчи маросимга келган Трамп, албатта, иккинчисига ҳам ташриф буюришини билдирган ва ўз сўзида турган.

    Трамп келин-куёвнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб турганида, унинг олдига бир эркак келиб «Мен отаман, отаман! Сизга катта раҳмат!» деб бақирган. Бунга Трамп «Ажойиб. Сиз яхши ишладингиз», дея жавоб қайтарган.

    » » Дональд Трамп Нью-Жерсида тўй қилаётган жуфтликни табриклагани келди (видео)