date
views 2 935

“Toyota Corolla” ўриндиғи остига беркитилган оғу фош этилди

“Toyota Corolla” ўриндиғи остига беркитилган оғу фош этилди
Божхона ходимлари гиёҳвандлик моддаларини олиб кириш билан боғлиқ яна бир жиноятга чек қўйишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.Ш бошқарувидаги “Toyota Corolla” русумли автомашина белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу автомашинанинг орқа ўриндиғи остига яширилган соф оғирлиги 0,78 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Toyota Corolla” ўриндиғи остига беркитилган оғу фош этилди