16:04 / 26.07.2019
2 794

Forbes нашри Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшдан кичик россиялик энг машҳур инсон деб топди

Forbes нашри Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшдан кичик россиялик энг машҳур инсон деб топди
Фото: Newstracker
Forbes журналининг версиясига кўра, доғистонлик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов 40 ёшдан кичик бўлган россиялик энг ёш ва энг машҳур инсон эканлиги маълум бўлди.

Forbes журнали шоу-бизнес ва спорт соҳасида 40 ёшдан кичик бўлган инсонларнинг ОАВдаги машҳурлиги ва бойлигини ҳисоблаб чиқди.

Рейтингга аралаш жанглар бўйича доғистонлик чемпион Ҳабиб Нурмагомедов етакчилик қилди. Унинг бойлиги 11,5 миллион долларга баҳоланган. Бир йил давомида матбуотда Ҳабиб ҳақида 75 минг маротаба ёзилган.

Иккинчи ўринни поп-қўшиқчи ва телебошловчи Ольга Бузова эгаллади. У йил давомида 4,4 миллион доллар даромад кўрган ва 73 минг маротаба ОАВда эслаб ўтилган.

Учинчи ўринни эса хоккей юлдузи Александр Овечкин 14,5 миллион доллар билан банд этди. Овечкиннинг исми ОАВда 59 минг маротаба «тилга олинган».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes нашри Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшдан кичик россиялик энг машҳур инсон деб топди