
Фото: Trend Life
Якка кураш санъати устаси ва Голливуд юлдузи Стивен Сигал рафиқаси Батсухийн Эрдэнэтуяа билан Озарбайжон пойтахти Бокуга ташриф буюриб, «Жара 2019» халқаро фестивалининг меҳмони бўлди, деб хабар беради «Daryo.uz» нашри.
«Эмин (озарбайжонлик хонанда) менинг дўстим ва унинг ўз она шаҳри Бокуга яна бир бор бориш, Каспий денгизи бўйида дам олиш ва фестиваль саҳнасида чиқиш таклифини мамнуният билан қабул қилдим. Озарбайжонга яна ташриф буюрганимдан жуда хурсандман. Бокуда, шунингдек Ҳайдар Алиев марказида яккахон концертда ва ўтган йили «Жара»да саҳнага чиқдим. Боку дунёдаги энг яхши шаҳарлардан бири. Бу ерда юқори даражадаги бағрикенглик, барча динлар ва халқларга ҳурмат кўрсатилади.

Фото: Trend Life
«Жара» фестивали юқори савияда ташкил этилган, у дунёдаги энг яхши фестиваллардан бири ва мен яна бир бор ушбу саҳнада чиқиш қилаётганимдан мамнунман. Муносиб қабул қилгани учун барчага миннатдорчилик билдираман ва Эминга янада муваффақиятлар тилаб қоламан!» — деди Стивен Сигал.

Фото: Trend Life

Фото: Trend Life «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар