07:47 / 27.07.2019
2 688

Европа Иттифоқи АҚШнинг ўлим жазоси ижросини тиклаганини қоралади

Европа Иттифоқи АҚШнинг ўлим жазоси ижросини тиклаганини қоралади
Европа Иттифоқи АҚШ федерал ҳукуматининг ўлим жазоси ижросини қайта тиклашга доир қарорини қоралади. Расмий Брюссель баёнотига кўра, Америка федерал ҳукуматининг 16 йиллик мораторийдан сўнг, ўлим жазосини ижро этиш амалиётига қайтиши Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари умумжаҳон декларациясига зиддир. ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик қўмитаси шундай баёнотини эълон қилди.

«16 йил давом этган мораторийдан сўнг, АҚШ Адлия вазирлиги ўлим жазоларини ижро этишни қайта бошлашини хабар қилди. Бу қарор ушбу жазо турини дунё бўйлаб йўқотишга бўлган уринишларга зиддир. Ўлим жазоси Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Умумжаҳон декларациясида таъкидланган инсоннинг яшаш ҳуқуқини бузади. Бу шафқатсиз, ғайриинсоний ва инсоният жамияти қадр-қимматини камситувчи жазодир», - дейилади баёнотда.

Ҳужжатда таъкидланишича, ЕИ «ўлим жазосини мутлақ қоралайди ва унинг бекор қилиниши учун курашади».

Бундан ташқари, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ) АҚШ федерал ҳукуматининг айни қарорини танқид қилди. Бюро бошлиғи Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир Twitter саҳифасида шу ҳақда баёнот қолдирди.

«Қўшма Штатлар Адлия вазирлигининг федерал ўлим жазоси - шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни пучга чиқарувчи жазони қайта тиклаш қароридан ҳафсалам пир бўлди. ДИИҲБ кўп бора такрорлаганидек, ЕХҲТнинг барча мамлакатлари ўлим жазосини бутунлай бекор қилишни кўриб чиқиш мажбуриятини олган», - деб ёзди Бюро раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи АҚШнинг ўлим жазоси ижросини тиклаганини қоралади