date

Жанубий Кореяда тунги клуб конструкцияси қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда тунги клуб конструкцияси қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Фото: EPA/Клуб интерьерининг қулагандан сўнг ҳолати
Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳридаги тунги клубларнинг бирида конструкция қулади, деб хабар бермоқда «Daryo» нашри.

Оқибатда икки киши ҳалок бўлган ва камида 10 нафари жабрланган. Жабрланганлар орасида шу кунларда Кванжуда бўлиб ўтаётган сув спорти чемпионати иштирокчилари ҳам бор.

Воқеа 27 июль куни маҳаллий вақт билан 2:30 ларда содир бўлган. Ҳукумат хабарига кўра, конструкция белгиланганидан ортиқ юк сабабли қулаган.

Ҳалок бўлганлар Жанубий Корея фуқаролари эканлиги аниқланган. Жабрланганларнинг 9 нафари Янги Зеландия, Италия, Бразилия, Ниделандиядан келган жаҳон чемпионати иштирокчилари бўлиб, уларнинг олти нафари аёллардир.

Жабрланганлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор, лекин улар спортчилар эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда тунги клуб конструкцияси қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди