Трамп АҚШнинг келгуси президенти бўйича ўтказилган сўровда иккинчи ўринни олди

  • 27 июль 2019, 19:50
  • 607
  • Дунё
  • Трамп АҚШнинг келгуси президенти бўйича ўтказилган сўровда иккинчи ўринни олди
    АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканали томонидан бўлғуси давлат раҳбари ким бўлишига доир ижтимоий сўровда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.

    Нашрнинг ёзишича, аксарият америкаликлар 2020 йилда бу лавозимда демократ Жозеф Байденни кўришни истаётганларини билдиришган. Қайд этилишича, унинг рейтинги 10 пунктга кўтарилган.

    Трамп эрталабки Fox & Friends шоу дастури орқали намойиш қилинган сўров натижаларидан ғазабланганини Twitter саҳифасида изҳор қилди, дейиш мумкин. У ҳеч қачон бу сиёсатчига мағлуб бўлмаслигини таъкидлади.

    76 ёшли америкалик сиёсатчи Жозеф Байден ўз фаолияти давомида уч марта (1988, 2004 ва 2008 йй) президент сайловларида иштирок этган ёки иштирок этиш истагини билдирган. 1973 йили, 30 ёшида Дэлавер штатидан сенаторликка сайланган. 2016 йили Трамп ваколатлари тугагач, президентлик курашида қатнашишга тайёрлигини билдирган эди.

    Жозеф Байден собиқ Югославияни бомбардимон қилиш, АҚШнинг Ироққа бостириб киришини қўллаб-қувватлаган.

    » » Трамп АҚШнинг келгуси президенти бўйича ўтказилган сўровда иккинчи ўринни олди