06:36 / 28.07.2019
2 192

АҚШ Олий суди Трампга Пентагоннинг 2,5 млрд долларини чегарадаги деворга сарфлашга рухсат берди

АҚШ Олий суди Трампга Пентагоннинг 2,5 млрд долларини чегарадаги деворга сарфлашга рухсат берди
Фото: АП
АҚШ Олий суди Дональд Трамп маъмуриятига Пентагон жамғармасидан 2,5 миллиард долларни Мексика билан чегарадаги деворни қуришга сарфлашга рухсат берди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда суд қарорида айтилган.

Президент маъмурияти билан Вакиллик палатаси демократлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти судлашган. Олий суд бундан харажатни ноқонуний деб топган қуйи инстанция суди қарорини бекор қилган.

Депутатларнинг фикрича, Трамп ўз қарори билан федерал бюджетнинг барча пул ажратмаларини тасдиқлаши керак бўлган Конгресс ваколатларини бузмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи ташкилот эса девор кўплаб ўсимлик ва ҳайвонлар популяциясига салбий тасъир кўрсатишини айтган.

Девор ноқонуний муҳожирлар оқимига барҳам бериш мақсадида қурилмоқда. Бу Трампнинг сайловолди кампаниясида берган асосий ваъдаларидан биридир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Олий суди Трампга Пентагоннинг 2,5 млрд долларини чегарадаги деворга сарфлашга рухсат берди