11:02 / 28.07.2019
1 949

Мактаб ўқувчиси The Washington Post нашридан 250 млн доллар талаб қилди

Мактаб ўқувчиси The Washington Post нашридан 250 млн доллар талаб қилди
Америка Қўшма Штатлари суди мактаб ўқувчиси Николас Сандманнинг The Washington Post газетасига нисбатан катта миқдорда маънавий зарар тўлашга доир аризасини рад этди. Бу ҳақда Politico нашрига таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Қайд этилишича, ўсмир нашрни туҳматда айблаган ва 250 млн доллар талаб қилган, бироқ суд жавобгар фойдасига қарор чиқарган.
Аниқлик киритишича, ариза 2019 йил 19 январь кунги Вашингтонда абортга қарши митингдан кейин судга киритилган.

Газета Сандманнинг «Американи яяна буюк қиламиз» деб ёзилган кепкани кийган ҳолда ҳинду Нэйтан Филипсга юзма-юз турган суратини чоп этган.

Расм остидаги изоҳ эса, мактаб ўқувчиси ўзини агресссив тутгани ва Филипсга нисбатан ирқий қарашларини намоён этганини таъкидлаган, Филипс бу изоҳни тасдиқлаган.

Бироқ, ўсмирнинг фикрича, нашр унинг суратидан давлат раҳбари сиёсатига қарши ҳаракатни илгари суриш мақсадида фойдаланган ва ахборот аслига мос эмас. Ҳакам эса, газета ҳодисани ўзи истаганча ёритиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилган.

Таъкидлаш лозим, бундан аввал Сандман айни ҳодисани ёритган NBC телеканалидан 275 млн доллар маънавий зарар ундиришга ҳаракат қилиб кўрган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мактаб ўқувчиси The Washington Post нашридан 250 млн доллар талаб қилди