11:30 / 28.07.2019
2 280

Польшада ёшлар даромад солиғидан озод этилди

Польшада ёшлар даромад солиғидан озод этилди
Фото: «Deutsche Welle»
Польшада 2019 йилнинг август ойидан бошлаб 26 ёшдан кичик шахслар даромад солиғи тўламайди. Бу қарорни сайловларга уч ой қолганида Польша парламенти қабул қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Ҳукмрон «Қонун ва адолат» миллий-консерватив партияси бу қонун ёшлар бандлигини таъминлаб, ноқонуний меҳнатдан фойдаланишни бартараф этишига умид қилмоқда.

Қарорда ёшга доир имтиёздан ташқари яна бир муҳим банд бор: йиллик даромади 20 минг евродан ошмаганлар ҳам солиқлардан озод этилади.

Польша ҳукумати маълумотларига кўра, солиқ имтиёзи тахминан 2 миллион кишини қамраб олади. Иқтисодий экспертлар эса солиқдаги бу имтиёз Польша бозорига украиналик ёшлар оқимини кучайтиришига умид қилишмоқда, чунки мамлакат малакали ишчиларга муҳтожлик сезмоқда.

Аммо мамлакат Савдо палатаси таҳлилчилари солиқ имтиёзлари наф келтиришига ишонишмаяпти. Уларнинг фикрича, аҳолининг бир қатлами учун имтиёзларнинг жорий этилиши мамлакат конституциясида белгилаб қўйилган тенглик принципларига зиддир. Мухолифат ҳам ҳукуматнинг ишидан норози, яъники шу йил кузида бўлиб ўтажак парламент сайловлари арафасида саховатли ижтимоий дастурлари билан сайловчиларнинг овозини йиғишга уринишяпти.

«Қонун ва адолат» миллий-консерватив партияси солиқ имтиёзлари билан бирга, болалар нафақаси ва пенсиялар миқдорини ҳам оширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада ёшлар даромад солиғидан озод этилди