
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрига чигирткалар галаси ёпирилди, деб хабар берди Kun.uz нашри NBC телеканалига асосланиб.
Телеканал намойиш этган видеолавҳада чигирткалар йўлакларни гиламдек қоплаб олгани, чироқлар атрофида учиб юргани кўзга ташанади. Улар кундузи унчалик фаол эмас, кечқурун эса атрофни босиб кетмоқда, деб хабар берди телеканал.
Энтомолог Жефф Найтнинг сўзларига кўра, чигирткаларнинг шаҳарга ёпирилишига об-ҳаво сабаб бўлган.
Олимнинг айтишича, чигирткалар шаҳарда ва умуман Невада штати шимолида бир неча ҳафта бўлади, сўнгра ҳашаротлар шимол томон силжишади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар