Мухолифатчи ва Алексей Навальний ҳибсхонадан 64-касалхонага олиб кетилди. Унга «ўткир аллергик реакция» ташхиси қўйилган, деб хабар берди унинг матбуот котиби Кира Ярмиш Twitter саҳифасида.
Унинг ёзишича, Навальнийга тез ёрдамни ҳибсхона ходимлари чақирган. Ҳозирда унга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ярмишнинг қўшимча қилишича, мухолифатчининг юзи шишиб, териси қизариб кетган, аллергия сабаби аниқланмаган.
24 июлда Алексей Навальний келишилмаган оммавий тадбирда иштирок этишга чақиришда айбдор деб топилиб, унга 30 кунлик ҳибсга олиниш кўринишида маъмурий жазо тайинланганди.
Навальний Россия маъмурий қоидабузарликлар тўғрисидаги кодекснинг “Йиғилиш, намойиш, митинг, юриш ёки пикет қилишни ташкиллаштиришнинг белгиланган тартиб-қоидаларини такроран бузиш” моддаси бўйича айбдор деб топилган.
Баённомага кўра, мухолифатчи 20 июлдаги рухсат берилмаган митингда фуқароларни 27 июлда Москва шаҳри думасига сайловларга мустақил номзодларнинг қўйилиши учун ўтказиладиган акцияда иштирок этишга чорлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади