
Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий Киев ҳукумати Вашингтондан "йирик партияда" қурол сотиб олиш бўйича шартнома устида ишлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Укринформ"га асосан Kun.uz хабар бермоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, келишув шу йилдаёқ амалга ошиши мумкин.
Чалий шунингдек, АҚШ Украинанинг стратегик ҳамкори эканлигини қайд этди. Унинг айтишича, кейинги тўрт йилда Киев ҳукумати олган ҳарбий-техник ёрдамнинг 92 фоизи Вашингтон ҳиссасига тўғри келади.
Вашингтон 2017 йилда Киевга қурол етказиб беришни маъқуллаганди. Бундан ташқари, Америка ҳукумати Украинага кемаларга қарши ракеталар ва соҳил қўриқлаш воситалари сотилишига рухсат берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар