Фото: РФЕ
Россия президенти Владимир Путинни «қувиб юбориш» мақсадида пиёда Москвага йўл олган ёқутистонлик шаман Александр Габишев беш ойдан буён ўз мақсади томон ҳаракатланмоқда, деб хабар беради «Daryo.uz» нашри.
Габишев Путинни «қора кучлар самараси», «табиат ёмон кўрадиган иблис» деб ва уни қувиб юбориш учун жангчи-шаманнинг кучи кераклигини таъкидламоқда.
«У бор жойда фалокат ва терактлар ҳам бор. У ўзга сайёралик. Бизлардан эмас. Ерлик эмас. Унинг атрофидагилар — адашганлар. Халқнинг ярмини адаштиргани сабаб унинг иккинчи исми — Лукавий. У бу борада жуда кучли», — дейди Габишев.
Шаманнинг сўзларига кўра, Худо унга Кремлга пиёда боришни буюрган. 6 март куни йўлга чиққан Габишев 2021 йилнинг августида Кремлга етиб боришни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди