
Фото: Thai News
Таиланднинг 102 ёшли фуқароси Ҳаж амалини адо қилиш учун Саудия Арабистонига борди, деб хабар беради Thai News'га таяниб Kun.uz нашри.
Но Ланаи исмли аёл ўз ўғли билан фарз амалини бажариш учун Макка шаҳрига етиб борган. Айни пайтда у ёши энг улуғ ҳожи она ҳисобланади.
Соғлиғи жойида бўлишига қарамай, Но Ланаи ногиронлик аравачасида ҳаракатланмоқда. У Ҳаж амалини адо қилиш учун куч-қувватини асраяпти.
Муслима аёл анчадан буён Ҳажга боришга ҳаракат қилгани, аммо ҳар сафар режалари турли сабабларга кўра ўзгариб қолгани ҳақида гапириб берди.

Фото: Thai News
Но Ланаи Ҳаж амалини адо қилиш нафақат маънавий, балки жисмоний томондан ҳам тайёргарлик кўрган, турли машғулотларни бажарган.

Фото: Thai News
Эслатиб ўтамиз, бу йил мусулмонлар Ҳаж амалини 9-14 август кунлари бажарадилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар