Трамп Усома бин Лодиннинг ўғли АҚШ учун жиддий хавф туғдирганини маълум қилди

  • 02 август 2019, 15:20
  • 1 131
  • Дунё
  • Трамп Усома бин Лодиннинг ўғли АҚШ учун жиддий хавф туғдирганини маълум қилди
    Фото: «РИА Новости»
    АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ҳукуматининг Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамзанинг йўқ қилинишига алоқадорлиги борасидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди, деб хабар беради "Дарё" нашри.

    Бироқ Трампнинг таъкидлашича, Ҳамза бин Лодин Қўшма Штатлар учун жиддий хавф туғдирган.

    «Мен бунга изоҳ бера олмайман, бироқ у мамлакатимизга жиддий хавф туғдираётган эди. У юртимиз ҳақида жуда кўп ёмон нарсаларни гапирди. Шу сабабли хулосани ўзингиз чиқаринг», — дейди Трамп журналистларга берган интервьюсида.

    The New York Time газетасининг ёзишича, АҚШ расмийлари Ҳамза бин Лодин Трамп администрацияси томонидан сўнгги икки йил ичида ўтказилган қандайдир операция натижасида йўқ қилинган.

    Жорий йилнинг бошида АҚШ Давлат департаменти Ҳамза бин Лодиннинг яширинган жойини айтган инсонга 1 миллион доллар тўлашга тайёр эканлигини маълум қилганди.

    » » Трамп Усома бин Лодиннинг ўғли АҚШ учун жиддий хавф туғдирганини маълум қилди