21 яшар Халима Аден дунёдаги биринчи ҳижобли топ-модел бўлди

  • 04 август 2019, 00:13
  • 1 607
  • Дунё
  • 21 яшар Халима Аден дунёдаги биринчи ҳижобли топ-модел бўлди
    21 яшар Халима Аден дунёдаги биринчи ҳижобли топ-моделга айланди, деб ёзади Sof.uz нашри.
    Халима ҳеч қачон жамоатчилик жойларида ҳижобни ечмайди. Ҳатто энг машҳур купальниклар журнали бўлмиш Sports Illustrated Swimsuit муқоваси учун модель мусулмон аёлларига хос бўлган либос - буркинида суратга тушди.

    Халима журнал тарихида фотосессия учун ечинмаган биринчи аёл бўлди. Шу боис, Халима учун бир нечта буркинилар махсус тикилди.

    Соҳибжамолнинг ватани Кения. У ёшлигида етти йил давомида Сомалидаги қочқинлар лагерида яшаган, сўнгра унинг оиласи АҚШга эмиграция қилиш имконини топган.

    Ҳозирда модель ўзи билан рўй берган воқеани ҳақиқий мўъжиза ҳисоблайди. У ҳақиқий американча орзуни амалга ошира олди: қашшоқликдан чиқди, ўз кучи билан муваффақиятга эришди ва фаол ҳаётий позициясини намоён этди.

    Мусулмон-моделнинг фикрича, унинг журнал муқовасида пайдо бўлиши шариат қоидаларига амал қилувчи кўплаб аёлларга сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин.

    "Ёпиқ либос кийган ва ҳижобли модель очиқ бикинидаги гўзал аёл ёнида туриши мумкин. Улар бир-бирларини муносиб баҳолашлари, қўллаб-қувватлашлари ва ёқлашлари мумкин", - дейди Аден.

    Халима машҳурликка икки йил олдин эришган. Ўшанда 19 яшар қиз "Мисс Миннесота" гўзаллик танловида иштирок этган эди. У ўшанда на танлов, на гўзаллик ва на подиум учун ўз-ўзига хиёнат қилмаслигини айтган. Соҳибжамол ҳижобни ечишни рад этган ҳолда танловнинг ярим финалигача етиб борган. Шундан сўнг у аксарият моделлик агентликлари назарига тушган.

    Канье Уэст Аденни Нью-Йоркда бўлиб ўтган Модалар ҳафталигида ўз коллекцияси намойишига таклиф этган.

    » » 21 яшар Халима Аден дунёдаги биринчи ҳижобли топ-модел бўлди