date
views 3 147

Нур-султонлик 21 ёшли талаба эркаклар ўртасидаги гўзаллик танловида Қозоғистон номидан иштирок этади

Нур-султонлик 21 ёшли талаба эркаклар ўртасидаги гўзаллик танловида Қозоғистон номидан иштирок этади
Фото: «Nur.kz»
Қозоғистон «Дунё эркаги-2019» эркаклар ўртасидаги халқаро гўзаллик танловида иштирок этади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Бу мамлакат учун муҳим воқелик ҳисобланади, сабаби қарийб 10 йилдан бери қозоғистонлик эркаклар бундай танловларда иштирок этмаётган эди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, халқаро мусобақанинг саралаш босқичида «Мister Kazakhstan-2019» эътирофига 30 нафар эркак даъвогарлик қилган. Ушбу эътироф нурсултонлик 21 ёшли Одилбек Нуракаевга насиб этган.

Одилбек 6—24 август кунлари Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлади. Гўзаллик танлови айнан шу шаҳарда ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нур-султонлик 21 ёшли талаба эркаклар ўртасидаги гўзаллик танловида Қозоғистон номидан иштирок этади