Фото: Getty Images
АҚШнинг Огайо штатида 4 август куни отишма содир бўлди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net»га таяниб Дарё.
Уни шу штатда жойлашган Беллбрук шаҳрида яшовчи 24 ёшли Коннор Беттс уюштирган. Хабарда айтилишича, полиция эрталаб унинг уйида тинтув ўтказган.
Отишма содир этганликда гумонланган йигитнинг синглиси машинада отилган ҳолда топилган. Коннор Беттс унинг дўстини ҳам отган, аммо у тирик қолган. Улар отишманинг биринчи қурбонлари бўлган, лекин бошқалардан кейинроқ топилган.
Отишма Дейтон шаҳрида содир бўлган бўлиб, жиноятчи шаҳар марказида жойлашган Ned Peppers бари яқинида одамларни ўққа тутган. Оқибатда ҳужумчи билан бирга 10 киши ҳалок бўлган, 16 нафари яраланган.
Аввалроқ Техаснинг Эль-Пасо шаҳрида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 26 нафари яраланганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди