00:15 / 06.08.2019
2 669

Трамп АҚШдаги отишмалардан сўнг ОАВни нафрат қўзғатишда айблади

Трамп АҚШдаги отишмалардан сўнг ОАВни нафрат қўзғатишда айблади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича Америка оммавий ахборот воситалари ёлғон ахборот тарқатиб мамлакат ичида кескин вазият пайдо бўлишига сабабчи бўлмоқда. У Twitter саҳифасида шундай фикр билдирди.

"Мамлакатимиздаги фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлиги борасида улкан масъулият ОАВ зиммасида. Ёлғон хабарлар кўп йиллардан буён нафрат ва ғазаб қўзғалишига сезиларли даражада сабабчи бўлди. Янгиликлар ҳаққоний, холис ёритилиши ва бир томонлама бўлмаслиги лозим, акс ҳолда муаммолар фақат кучаяди", - деб ёзди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Чикагодаги паркда жойлашган болалар майдончасида отишма содир этилиши натижасида етти киши жароҳатланди.
Аввалроқ эса Эль-Пасо шаҳридаги (Техас штати) супермаркетда содир этилган отишмада 20 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланганди.

Кейинроқ эса Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма содир бўлди. Dayton Daily News газетасининг хабар беришича, отишмада етти киши қурбон бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШдаги отишмалардан сўнг ОАВни нафрат қўзғатишда айблади