09:00 / 06.08.2019
4 181

Наркобарон ўз қизи кўринишида турмадан қочмоқчи бўлди

Наркобарон ўз қизи кўринишида турмадан қочмоқчи бўлди
Рио-де-Жанейродаги турмадан узоқ йиллик жазони ўтаётган наркобарон ўзининг 19 ёшли қизи кўринишида қочишга уринди. Бу ҳақда Globo портали хабар берди.

42 ёшли гангстер Клаувино да Силва 73 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлиб, у ўтган шанба куни ёнига яқинлари, жумладан қизи ташриф буюрганда қочишга уринган.

Да Силва қизи қиёфасига кириш учун парик, латекс ниқоб ва аёллар кофтасидан фойдаланган.

Бироқ қўриқчилар жиноятчини “Жерисино” турмасидан чиқиш жойида хатти-ҳаракатидаги шубҳали белгиларни пайқаб ушлашга муваффақ бўлишган. Портал сайтида жойлаштирилган видеокадрларда маҳбуснинг найранги камера олдида фош қилинган: “омадсиз” қочоқ дастлаб паригини, сўнгра ниқобни ва кофтани ечган ва аслида кимлиги маълум бўлган.

Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда. Тахмин қилинишича, жиноятчининг қочиши учун зарур буюмларни турмага унинг ёнига келганлар орасида бўлган ва қўриқчилар томонидан тинтув қилинмаган “ҳомиладор” аёл олиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Наркобарон ўз қизи кўринишида турмадан қочмоқчи бўлди