23:39 / 06.08.2019
3 876

Қирғизистонда Хитой компаниясига қарши митинг ўтказилди (видео)

Қирғизистонда Хитой компаниясига қарши митинг ўтказилди (видео)
Норин вилоятида маҳаллий аҳоли ва олтин қазиб олиш ишларини бажарувчи Хитойнинг Zhong Ji Mining Company компанияси ишчилари ўртасида можаро юз берди, деб хабар қилди Sputnik.

Қишлоқ аҳолиси Zhong Ji Mining компанияси биноси олдида тўпланди. Кейинчалик маҳаллий аҳоли ва компания ишчилари бир-бирларига тош отишни бошлашди.

Вилоятнинг бутун милиция шахсий таркиби тревога бўйича кўтарилди. Ҳуқуқ тартибот органларидаги манбанинг маълумотига кўра, можаро оқибатида 20 киши жароҳатланди.

Маҳаллий аҳоли Zhong Ji Mining Company фаолиятини тўхтатилишини талаб қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, портлаш ишлари оқибатида тоғларда чорва нобуд бўлмоқда.

Туман ҳокимияти таъкидлашича, компания вакиллари агар портлаш ишлари оқибатида чорва нобуд бўлиши ҳолати тасдиқланса, эгаларига моддий зарарни қоплашга тайёрлигини маълум қилди.

Кейин маълум бўлишича, Хитой компанияси фаолиятида айрим қонунбузилишлар аниқланган.

Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раҳбари Эмил Осмонбетов маҳаллий аҳолига компенсация тўлаш масаласини ҳал этилиши юзасидан Zhong Ji Mining раҳбариятига мурожаат қилганди. Компания бунга рози бўлгани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда Хитой компаниясига қарши митинг ўтказилди (видео)