07:47 / 07.08.2019
3 031

Дунёдаги энг юпқа олтин яратилди

Дунёдаги энг юпқа олтин яратилди
Олимлар олтиннинг 2 атом қалинлигидаги янги шаклини олишди, бу эса қачондир яратилган энг юпқа лист ҳисобланади. Уни электроника, тиббиёт ва саноат жараёнларида кимёвий реакцияларни тезлаштириш учун қўллаш мумкин.

Янги материалнинг қалинлиги 0,47 нанометр бўлиб, у инсон тирноғидан миллион марта юпқароқдир.

Ўта пюқа материал синтези суюқликда кечиб, олтин-хлорли водород килотасидан бошланади. Уни листга айлантириш учун махсус кимёвий модда қўлланиб, у икки атом қалинлигидаги листнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Лидс университети тадқиқотчилари олинган материални “олтин сувўт” деб аташган, чунки у сувда яшил рангда бўлади.

Бундай усулда олинган ўта юпқа листлар эгилувчан бўлиб, бу уларни эгилувчи экранлар қисмлари ва шаффоф ўтказувчи дисплейларда қўллаш имконини беради. Олимларнинг фикрича, янги материал шунингдек тиббий диагностик тезкор тестлар ва сувни тозалаш тизимларида сунъий ферментлар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг юпқа олтин яратилди