
Фото: ДаилйМаил
Гиёҳванд моддалар савдоси бўйича қамалган бразилиялик жиноятчи Клаувину да Силва аёл кўринишида кийиниб олиб қамоқхонадан қочишга уринганидан уч кун ўтиб ўз камерасида ўлик ҳолда топилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
Рио-де-Жанейро штатида жойлашган қамоқхона маъмуриятининг маълум қилишича, 43 ёшли да Силва ўз жонига қасд қилган.
Клаувину да Силва 19 ёшли қизининг кўринишида қамоқдан қочишга уринган. Бунинг учун у парик, силикон ниқоб, кўзойнак ва пушти майка кийиб олган. Бироқ да Силванинг режаси амалга ошмай қолган ва у қўлга тушган. Клаувину да Силва гиёҳванд моддалар савдоси учун 73 йил 10 ойга озодликдан маҳрум этилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар