21:25 / 07.08.2019
3 779

Атамбоевнинг тарафдорлари йўлни тўсишди. Дарахтлар ағдарилди ва шиналар ёқилди (фото)

Атамбоевнинг тарафдорлари йўлни тўсишди. Дарахтлар ағдарилди ва шиналар ёқилди (фото)
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг уйига олиб борадиган йўл тўсиб қўйилди. Йўлнинг бир томони ҳуқуқ тартибот органлари томонидан, иккинчи томони Атамбоевнинг тарафдорлари томонидан тўсилган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари трассани автомобиллари билан тўсишган.

Собиқ президент тарафдорлари йўлни тошлар ва шиналар билан тўсишган. Улар шиналарни ёқишган. Бундан ташқари, йўл бўйидаги дарахтлар арраланиб, йўл устига йиқитилган. Улар бу орқали Алмазбек Атамбоевнинг уйини қўриқлаш учун баррикадалар ўрнатишга ҳаракат қилишмоқда.





Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 август куни собиқ президентнинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида отишма овозлари эшитила бошланди. Интернетда тарқалган видеоларга кўра, уйни махсус топшириқли бўлинмалар ходимлари қамал қилган. Уйда собиқ президентнинг тарафдорлари бўлган юзлаб кишилар тўпланган. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 10 киши жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоевнинг тарафдорлари йўлни тўсишди. Дарахтлар ағдарилди ва шиналар ёқилди (фото)