09:20 / 08.08.2019
4 848

Атамбоевнинг штурм вақтида олиб кетилиши видеоси эълон қилинди

Атамбоевнинг штурм вақтида олиб кетилиши видеоси эълон қилинди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш мақсадида унинг Кой-Таш қишлоғидаги қароргоҳи штурм қилиниши бошланган вақтда у ўша ерда бўлган. Бундан Facebook фойдаланувчиси Мирбек Айтикеев эълон қилган видео гувоҳлик бермоқда.

Видеода Атамбоев уйига тўпланган одамлар билан сўрашаётгани, штурм бошланган вақтда эса уни тансоқчилари шошилинчда хавфсиз жойга олиб кетаётганларини кўриш мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, махсус кучлар собиқ президент қароргоҳи жойлашган қишлоқ ҳудудини тарк этганлар. Штурм вақтида махсус кучларнинг бир неча ходими Атамбоев тарафдорлари томонидан гаровга олинган.

Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов Атамбоевнинг тарафдорлари билан 8 август эрталаб махсус жангчиларнинг қўйиб юборилиши бўйича келишиб олган.

Опубликовано Мирбеком Айтикеевым Среда, 7 августа 2019 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоевнинг штурм вақтида олиб кетилиши видеоси эълон қилинди