10:13 / 08.08.2019
3 249

Атамбоев махсус кучларни огоҳлантирди, Жээнбеков хавфсизлик кенгашини чақиртирди

Атамбоев махсус кучларни огоҳлантирди, Жээнбеков хавфсизлик кенгашини чақиртирди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 8 августда мамлакат хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказмоқчи. Бу ҳақда Жээнбеков матбуот хизматида хабар қилинди.

Жээнбеков 7 августда собиқ президент Алмазбек Атаамбоевни ушлаш бўйича операция олиб борилаётгани сабабли бир ҳафталик таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтган ва 8 август эрталаб хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади.

27 июнда Атамбоевдан дахлсизлик ҳуқуқи олинган ва шу билан бирга у собиқ президент мақоми ва жиноий таъқибдан иммунитетдан маҳрум этилган.

Ўз навбатида собиқ президент охирги воқеаларга изоҳ бериб, куч тузилмалари ходимлари “ўз халқини ўққа тутса”, бу улар учун “аянчли тугашини” айтган. Атамбоевнинг таъкидлашича, уни қўлга олишга уриниш ва уйидаги махсус операция “ҳақиқий бебошликдир”.

Атамбоев ўз назоратидаги “Апрель” телеканалида баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, уни қўлга олишга уриниш вақтида “шунчаки суратга тушиш учун келган бегуноҳ одамлар” жабрланган.

“Мен куч тузилмаларини ўз халқига қарши бормасликка чақираман”, деб айтган Атамбоев эфирда.

Атамбоевнинг таъкидлашича, Қирғизистон раҳбарияти “ҳуқуқий майдонга кириш чақириқларига қулоқ солмаган” ва махсус хизматларга уни қўлга олишга ижозат бермаган ўз тарафдорларига миннатдорлик билдирган.

Охирги маълумотларга кўра, Атамбоевнинг қароргоҳи штурми вақтида 41 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ҳалок бўлган, вилоят милицияси раҳбари бош мия-чаноқ жароҳати олиб, комага тушган. Махсус кучлар собиқ президентни ушлашнинг уддасидан чиқишмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоев махсус кучларни огоҳлантирди, Жээнбеков хавфсизлик кенгашини чақиртирди