
Фото: «KP.ru»
Қирғизистон бош прокуратураси Қўй-Тош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида содир бўлган воқеа бўйича тергов ишини бошлади, деб хабар қилади «Дарё» нашри.
«Бош прокуратура 7 август куни Қўй-Тошда содир бўлган воқеадан сўнг, ‘оммавий тартибсизлик’, ‘қотиллик’, ‘асирларни қўлга олиш’ моддалари бўйича судолди ишини очди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, собиқ президент бунга қадар уч маротаба ИИВга сўроққа чақирилган, бироқ у «органларнинг қонуний талабини жавобсиз қолдирган». Шу сабабли терговчи «Атамбаевни мажбуран олиб келиш бўйича» қарор чиқарган ва бу иш Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар